Фарғонада ички ишлар ходими қўшмачи аёлдан пул ва жинсий алоқа сўради. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси Фарруҳ Абдураимов хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 19 апрел куни ўтказиган тезкор тадбирда Фарғона шаҳридаги уйларнинг бирида фоҳишалик қилишга шароит яратиб берган, аввал одам савдоси бўйича судланган аёл ушланган. Уни ушлаш жараёнида иштирок этган ички ишлар ходими кейинчалик ушбу аёлдан тергов жараёнида қамоққа олинмаслиги учун терговчи билан гаплашиб беришини, бунинг ҳаққи 2 минг доллар бўлишини айтади. Шундан сўнг ходим аёл билан навбатдаги учрашувда уни ёқтириб қолганини айтиб, жинсий алоқа ҳам таклиф қилади. Аёл ушбу шартга кўнади ва ички ишлар ходими билан кўнгилхушлик қилиб юради.
Ходим шу йил 1 майдаги учрашувда тергов 3 ой, суд жараёни ҳам 2 ойча давом этишини айтиб, агар ушбу вақт орасида аёл ҳомиладор бўлиб қолса судда унга анча енгил бўлишини айтади. Шундан сўнг аёл ходимнинг ҳаракатларидан шубҳалана бошлайди ва бу ҳақда ДХХга мурожаат қилади.
2020 йил 3 май куни аёл ходимга аввал айтилган пулни беришини айтиб олдига чақиради ва ходим хизмат машинасида айтилган пулнинг 1500 долларини олаётганда ушланади.
Фарғона туман судининг раиси Фарруҳ Абдураимовнинг маълум қилишича, ходимга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а”-банди, 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кейинчалик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тасодифий хабарлар
Диққат! Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келмоқда
Қашқадарёда ИИВ ходимини "севгилиси" билан ушлаб олганларнинг "шантаж"и сабаб қиз ўзини осди
Фронтдаги вазият: Украина тактикани ўзгартирди Ҳозирча фронт чизиғи ўзгаришсиз қолмоқда, Украина қуролли кучлари Россия армиясининг фронт ортига зарба йўллашга эътибор қаратмоқда.
ДТМ абитуриентлардан йиғиб олган 53 миллиард сўм пулини нимага ишлатмоқчи?
Наманганда участка учун аталган 9.200 АҚШ доллари фирибгарнинг қўлига тушди