Ўзбекистон товар-хомашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz электрон савдо платформасида ўтказилган навбатдаги онлайн аукционлар натижасида жами 697 дона авторақам сотилди.
Биржа хабар қилишича, сотилган авторақамларнинг катта қисми — аниқроғи, 644 таси (яъни 96 фоиздан ортиғи) жисмоний шахслар томонидан харид қилинди. Қолган рақамлар эса юридик шахслар томонидан сотиб олинган.
Савдо платформасида энг паст нархда харид қилинган авторақам қиймати 1 миллион 900 минг сўмни ташкил этди. Шунингдек, 20 май куни энг юқори нархда сотилган “чиройли” авторақам 722,3 миллион сўмга баҳоланди.
Мазкур сумма 2025 йил бошидан буён қайд этилган энг юқори нарх сифатида қайд этилди.
Тасодифий хабарлар
Наркотик моддасини супурги орасига яшириб, Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди
Иккиюзламачи сиёсатчилар фактларни ўзгартира олмайди – Хитой ТИВ Трампга жавоб қайтарди
“Реал” самолёти бўрон туфайли бир неча соат қўнолмади
Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрининг ички кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳужжатлари текширилаётганлиги ҳақида видеотасвир тарқатилди.
Путиннинг маслаҳатчиси СССР ҳалиям мавжуд эканини иддао қилди