Тошкентдаги мактаблардан биридаги 15 ёшли ўқувчи қизни жинсий алоқага мажбурлаган уч эркак шартли равишда озодликка чиқарилди. Бу ҳақда “Nemolchi” (Сукут сақлама) лойиҳаси хабар берди.
Қайд этилишича, қизни жинсий алоқага мажбурлаганлардан икки нафари атиги ярим йил қамоқда ўтириб чиққан. Асосий ташаббускор, собиқ жисмоний тарбия ўқитувчиси эса қамалганидан 12 ой ўтиб озодликка чиққан.
Хабарда таъкидланишича, жиноятчилардан бири айни пайтда тиббиёт марказида регистратор бўлиб ишламоқда, фаолиятида хусусан болаларга ҳам хизмат кўрсатмоқда.
Воқеа 2021 йил 27 апрелда рўй берган. Шу куни Тошкентдаги мактаблардан бирининг жисмоний тарбия ўқитувчиси ўз ўқувчисини аввалдан ижарага олинган квартирага олиб борган, у ерга икки танишини ҳам чақирган ва улар қизни жинсий алоқага кўндирган.
Тергов бу жараёнда қиз қаршилик кўрсатмаган деб топиб, жиноятни гуруҳ бўлиб зўрлаш моддаси эмас, 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш моддаси билан малакалаган. Она берган апелляция кўриб чиқилиб, рад этилган.
“Nemolchi” лойиҳасининг Бош прокуратурага таяниб, маълум қилишича, мактабда аввал ўқитувчи бўлиб ишлаган (1991 йилда туғилган) Х.А., 2021 йил 11 ноябрь куни ЖКнинг 128-моддаси 2-қисми "а" банди билан 4 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва муддат 2021 йил 4 майдан ҳисобланиши кўзда тутилган. Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2022 йил 7 майдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 2 йил 11 ой 27 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддасига асосан шу муддатга ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган холда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.
Унинг дўсти, 1993 йилда туғилган Г.Б. суднинг 2021 йил 11 ноябрдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 128-моддаси 1-қисмига асосан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 2022 йил 12 майдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 1 йил 5 ой 29 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддасига асосан шу муддатга ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган холда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.
Яна бир иштирокчи 1994 йилда туғилган М.М.га нисбатан суднинг 2021 йил 11 ноябрдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 128-моддаси 1-қисмига асосан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 2022 йил 12 майдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 1 йил 5 ой 29 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддасига асосан шу муддатга ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган холда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Электр энергиясидаги узилишлар истеъмолнинг кескин ортиши туфайли юзага келган – вазирлик
Қашқадарёда ИИВ ходимини "севгилиси" билан ушлаб олганларнинг "шантаж"и сабаб қиз ўзини осди
Бир ой ичида Президент Халқ қабулхоналари томонидан қарийб 9 минг мурожаатлар ҳал қилинди
"ELSE TEA" ва "JESCO" савдо белгилари Коронавирусга қарши кураш хайрия ишларига 1 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирганини маълум қилган эди. Ушбу режа тўлиқ бажарилиб янги хайрия режаси 1 миллиард 385 миллион сўм этиб режалаштирилди
Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жазо кучайтирилади