Фарғона вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Риштон” чегара божхона пости барча фуқаролар ҳамда енгил автомашиналарни ҳаракатланишлари учун очилди. Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрамига бу катта туҳфа бўлди.
Бу хушхабарни икки қардош халқ катта хурсандчилик билан кутиб олди. Айниқса, мазкур божхона чегара постининг очилиши Сўх тумани аҳолиси учун катта қулайликлар яратмоқда. Туман аҳолиси бир неча йиллар давомида вилоят марказига келиши учун узоқ йўл босиб, соатлаб вақт сарфлаб, “Водил” божхона чегара пости орқали қатнарди. Эндиликда эса ортиқча оворагарчиликларга барҳам берилди. Йўл қарийб 42 километрга қисқарди.

Айни пайтда “Риштон” божхона чегара постининг очилиш тадбири бошланмоқда.
Қўшничилик муносабатлари, дўстлик ришталари ҳамда ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланиши, қўшни давлатга бориш-келишдаги тўсиқлар, ортиқча расмиятчиликлар олиб ташлангани, айниқса, асрлар давомида қўшни яшаётган, тили, дили, дини бир икки халқ аҳолисини беҳад қувонтирди.

Мазкур “Риштон ”божхона чегара пости шу кунга қадар фақатгина Риштон тумани ҳамда Қирғизистоннинг Қадамжой тумани фуқароларини пиёда ҳаракатланишлари учун очиқ эди.
Тасодифий хабарлар
«Навбаҳор»нинг ёш футболчиси бевақт ҳалок бўлди
Каримовлар оиласи Москванинг ҳашаматли пентхаусига эгалик қилади (фото)
2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Учқўрғон туманида қоровул ишхонасидаги 15.000.000 сўмлик дарвозани ўғирлади
Карор учун 150 минг доллар сўраган кадастр инспектори ушланди