1 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштирди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, воқеа соат тахминан 15.00 лардан бошланган. Намойишларга сабаб айрим фуқаролар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари бўлган. Шу сабаб одамлар Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.
Хабарга кўра, ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Президент: «Мен ҳам Наманган боғларига дам олгани келай, 4-5 соат мажлис қилишга мажбур бўлмайлик»
Аҳад Қаюм “арзон” фильмлар олиши сабабини маълум қилди
Алишер Усмонов ҳам санкция остида қолиши мумкин
Шаҳар ва туманларнинг “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифалари янгиланди
Бесоқолбозлик тарғиботчилари Тошкентда концерт бериши ортида ким турибди?