Навоий вилоятидаги метан “заправка”да Damas автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 19:25 да Учқудуқ туманидаги метан “заправка”ларнинг бирида юз берган.
Туман электр тармоқлари корхонасига тегишли Damas'га ҳайдовчи газ тўлдириб, чиқиб кетаётганида машинада тўсатдан ёнғин келиб чиққан.
Дастлабки ўрганишларга кўра, ёнғинга машинанинг техник носозлиги сабаб бўлган. Ёнғин ўт ўчирувчилар ва “заправка” ходимлари ёрдамида ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ, шунингдек заправкага ҳам зарар етмаган.
“Шу ўринда фуқаролардан автомобилни ҳайдашдан олдин аввал унинг техник ҳолатини текширишларини, машина техник соз бўлгандагина йўлга чиқишларини сўраб қоламиз”, дейди туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспектори.
Аввалроқ, Андижонда поезд 34 яшар йигит бошқарувида бўлган Damas автомобилини уриб юборгани ҳақида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
Трамп Эрон Олий раҳбарини огоҳлантирди
Одил Аҳмедов Хитойда қанча маош олишини биласизми?
Фуқаролардан 82 000 долларни алдаб олиб қўйган фирибгарлар ушланди
Jirinovskiy: Belarus va Ukraina Rossiyaning tarkibiga kirishi kerak
Хоразмда ИИО ходими 30 минг доллар билан қўлга тушди