Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида ўтказилган Наврўз байрами тадбирида газ баллон портлаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Унинг бизга маълум қилишича, кеча, 18 март куни соат 12:00 ларда Кўкдала тумани “Тўқмор” МФЙда ўтказилаётган тадбирда фуқаро Ш.Б. 20 литр сиғимидаги газ баллонга ўрнатилган "газ плиткаси"да балиқ маҳсулотларини пишириб сотаётган вақтида, газ баллон портлаб кетган.
Оқибатда яқин атрофда бўлган жами 37 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган ва шифохонага олиб борилган. Тиббий кўрикдан ўтказилган 13 нафар фуқарода тан жароҳати аниқланмагани сабабли уйига қайтарилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада газ портлаши оқибатида 3 нафар Ҳиндистон фуқароси жароҳатланганди.
Тасодифий хабарлар
Депутат Расул Кушербаев: "Ички ишлар вазири истеъфога чиқадиган вақт келди"
Долларнинг расмий курси 11 500 сўмдан ошди
АҚШ ИШИДнинг Афғонистондаги етакчиси учун 10 миллион доллар ваъда қилди
Муса Ерниязов Шавкат Мирзиёев бошчилигида қабрга қўйилди
Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилиш ижод эркинлиги эмас – Путин