Суриянинг шимоли-ғарбидаги ҳарбий операциялар ҳамда ҳукумат кучлари мухолифлар ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида тинч аҳолининг аҳволи тобора ёмонлашмоқда.
БМТ маълумотига қараганда, тўқнашувлардан қочган одамлар қишнинг қаҳратон совуғида жуда оғир аҳволга тушиб қолган. Улар исина олиш учун кийимларини ва уйларидан олиб келган буюмларини ёқишга мажбур бўлмоқда.
Ўтган йилнинг декабридан бери Суриянинг шимоли-ғарбини 900 минг киши таркт этган ва уларнинг учдан икки қисми 18 ёшдан кичик болалардан иборат.
Гуманитар ташкилотлар тўқнашувларни зудлик билан тўхтатиш кераклиги, акс ҳолда бу қочқинлар совуқдан ва очликдан ўлиши ҳақида бонг уряпти.
Manba: azon. uz
Тасодифий хабарлар
Миллионернинг яна бир даҳшатли жинояти фош этилди
“Жавоб умуман бошқача бўлиши мумкин”. Путин АҚШ ва НАТОни огоҳлантирди
Бугун ҳам Ўзбекистонга нам ҳаво массалари кириб келади
Трамп маъмурияти Green Card эгаларини депорт қилиши мумкин
ЙПХ ходими «каттакон»нинг буйруғи билан жаримага тушган «Малибу»ни қўйиб юборди. Хўш?