Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Нарзиев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Ғофур Нормуродович Саидов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ғофур Саидов 44 ёшда бўлиб, 2000 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Тиббиёт фанлари номзоди. Бухоро вилоят онкология диспансери бош врачи, Республика нейрохирургия илмий маркази директори ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
У шу кунга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали директори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Тасодифий хабарлар
Ерга хавфли астероид яқинлашмоқда — NASA
Долларнинг расмий курси янгиланди
Атамбоев ҳибсхонада қандай шароитда сақланаётгани айтилди
Мирзиёев оддий халқ учун ҳамёнбоп машиналар ишлаб чиқаришни буюрди
ДХХ Наманган ва Андижонда гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланувчи фуқароларни қўлга олди