Тошкент вилоятида прокурор ёрдамчиси пора олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Қайд этилишича, 1 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Пискент тумани прокурорининг ёрдамчиси пора олаётган вақтида ушланган.
У судда кўрилаётган жиноят иши бўйича судья орқали судланувчига енгил жазо тайинланишини ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли 1 500 АҚШ долларини олмоқчи бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2 ноябрь куни Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Америкалик блогер 456 минг доллар пул тикиб ҳақиқий “Кальмар ўйини” уюштирди
Шавкат Мирзиёев бугун Қашқадарёга ташриф буюради
Мирзиёев ўзини ташвишга солаётган масалалар – Украина, Афғонистон ва Ғазо ҳақида гапирди
Наманганда ажрашмоқчи бўлган 200 та оила яраштирилди
Ҳокимликларнинг 11 та ваколати олиб қўйилди (рўйхат)