Охирги олти ойда Наманган вилоятида ФҲДЁ бўлимлари томонидан 200 та оиланинг турмуши тикланди.
Бу ҳақда ДХАнинг вилоят бошқармаси маълум қилган.
- Ҳар бир ажрашиш арафасида турган оилаларни ўргансангиз уларнинг муаммолари бир-бирига жуда ўхшайди. Аммо ажримга қадар оилани сақлаб қолишнинг имконияти анча юқори. ФҲДЁ бўлимларига ҳам кун ора ажрашаман деб келувчилар жуда кўп. Биз биринчи галда улар билан суҳбат қурамиз, ажрашиш сабабларини обдон ўрганиб чиқамиз. Шундан сўнг, ажралишнинг салбий оқибатлари ҳақида тушинчалар берамиз. Маҳалла фаоллари билан ажримни олдини олиш тадбирларида қатнашамиз. Шунинг натижаси ўлароқ, Чуст туманида ўтган 6 ой давомида 96 та оилани яраштиришга эришдик-, дейди Чуст туман ФҲДЁ бўлими мудири Дилафрўз Иномжонова.
Аввалроқ, Давлат хизматлари агентлиги 2020 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун ФҲДЁ статистикасини тақдим этганди. Эътиборли томони, ўтган йили 104 159 та ва ушбу йилда 80 139 та никоҳ қайд этилган. Буни коронавирус пандемиясидаги чекловлар билан боғлаш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Наманганда оммавий тўполон ташкил қилишга уринаётганларни ким тўхтатади?
Киши боласини ўпса рўзаси очилиб кетадими?
Наманганда аҳолини 2022 йилга қадар жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилмоқда
Метронинг “Космонавтлар” бекатида ёнғин содир бўлгани айтилмоқда
Эртага, 4 январ куни кечқурун ёмғир ва қор ёғиши мумкин