Вилоятда синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Бу ерда йилига умумий қиймати 1 миллиард АҚШ доллар ёки 12,8 триллион сўмдан ортиқ импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хомашёлари ишлаб чиқарилади.
UzGTL синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳаси яратилишида Sasol (Жанубий Afrika), Haldor Topsøe (Дания), Chevron (АҚШ) ва Honeywell каби етакчи компанияларнинг илғор технологик ечимларидан фойдаланилди.
UzGTL синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш мажмуасида йилига 3,6 миллиард куб метр газ қайта ишланади, ундан йилига 1,5 миллион тонна юқори сифатли ва экологик тоза синтетик ёқилғи, жумладан, 307 минг тонна керосин, 724 минг тонна синтетик дизел ёқилғиси, 437 минг тонна нафта ва 53 минг тонна суюлтирилган газ каби нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган UzGTL маҳсулотлари биринчи навбатда, республиканинг нефть маҳсулотларига, хусусан, дизел ёқилғиси ва керосинга, шунингдек, суюлтирилган газга бўлган ички эҳтиёжини қоплаш учун етказиб берилади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юқори сифатли бўлгани учун экспорт қилиш имконияти ҳам мавжуд бўлади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 8 июнь куни 109 кишида коронавирус аниқланди, 3 киши соғайди. Бир бемор вафот этди
Жиззахлик эркак бир гуруҳ одамни ўққа тутди
Карантин! Қоидани бузган фуқаро отиб ўлдирилди
Экранларда кўринмай қолган машҳур ўзбек актрисалари ҳозир қаерда? (видео)
Интернет тезлиги пастлиги сабабли томда дарс ўтган ўқитувчига миннатдорчилик билдирилди