Геосиёсий ва геоиқтисодий зиддиятлар, минтақавий низолар ва иқлим ўзгариши оқибатларининг кучайиши барча мамлакатлар учун катта синов бўлмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 21 май куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Туркий Давлатлар Ташкилоти давлат ва ҳукумат раҳбарларининг норасмий саммитидаги нутқида сўз очди.
“Бугунги саммитимиз шиддат билан ўзгараётган глобал вазият ва олдиндан айтиб бўлмайдиган мураккаб жараёнлар шароитида ўтмоқда”, дейди сўзи аввалида Мирзиёев.
У туркий давлатлар раҳбарларини долзарб муаммолар ечими бўйича умумий ёндашув ва позицияларини кучайтиришга чақирди.
Шавкат Мирзиёев яна бир бор энг оғриқли муаммоларга халқаро ҳуқуқ меъёрлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми асосида ечим топиш зарурлиги ҳақида гапирди.
“Украина атрофидаги вазиятни дипломатия ва музокаралар йўли билан ҳал этишга қаратилган амалий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳурматли Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Жаноби Олийларининг бу борадаги муносиб ҳиссасини алоҳида эътироф этмоқчиман”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Ғазода сулҳ битимининг бузилиши ва ҳарбий ҳаракатларнинг қайтадан бошланиши барчани чуқур ташвишга солаётганини билдирди.
“Токи “Икки халқ учун – икки давлат” тамойили рўёбга чиқмас экан, Фаластин-Исроил низосининг адолатли ечимини топиш мумкин эмас”, дейди Президент.
Шунингдек, у яна Афғонистон масаласига тўхталди. Мирзиёевнинг фикрича, глобал ва минтақавий хавфсизлик ҳақида сўз борганда, Афғонистондаги мураккаб вазиятни инобатга олиш ва унга биргаликда ечим топиш лозим.
“Афғонистон бўйича қўшма баёнот қабул қилинаётгани тузилмамизнинг бу масалага жиддий эътибор қаратиб келаётганидан далолат беради”, дейди у.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонликлар даромадининг деярли ярмини озиқ-овқатга сарфлайди — Euromonitor
Тез ёрдамга 47 минг марта қўнғироқ қилган эркак жиннихонага юборилди
Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади
Расман: 1 ноябрдан автомобиль ёнилғиси нархи арзонлаштирилади
Пойтахтдаги дарахтлар ҳолати дронлар орқали назорат қилинади