“Тik Tok блокланган давлатда ўтказиладиган Тik Tok Fest” – Маданият вазирлиги изоҳ берди

“Тik Tok блокланган давлатда ўтказиладиган Тik Tok Fest” – Маданият вазирлиги изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда 25 декабрь куни «Ҳумо Арена» комплексида бўлиб ўтиши эълон қилинган «Тik Tok Fest» шоу-концертига нисбатан кўплаб танқидий фикрлар билдирилди.

Шу жумладан, кўпчилик аҳоли қатлами бундай тадбирларнинг ёшларга керак эмаслигини айтиб ўтди. “Troll.uz” телеграм каналида «Тik Tok блокланган давлатда Тik Tok Fest бўларкан» дея пост қолдирилди.

Шунингдек, юқоридаги каби шоу-концерт томошаларини ташкил этиш Маданият вазирлиги томонидан эмас, хусусий тадбиркорлар томонидан амалга оширилади.

Шу боис, Маданият вазирлиги «Тik Tok Fest» шоу-концерти юзасидан барча савол ва мулоҳазаларни юқорида келтириб ўтилган ваколатли мутассадди органларга йўллашни тавсия қилди.

«Дарҳақиқат, Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган ҳар қандай маданий-маърифий тадбирлар, шоу-томошалар ҳамда концерт дастурлари ўзбек халқи миллий менталитети, ахлоқий тарбияси, тарихан бой маданияти, ёшлар дунёқараши бу каби шоу-дастурларни асло қабул қилмайди.

Маданият вазирлиги «Тik Tok Fest» шоу-концертини маънавий жиҳатдан ёшлар онгига, дунёқарашига салбий таъсир этади, деб ҳисоблайди. Зеро, бир неча минг йиллардан буён шаклланиб, қон-қонимизга сингиб кетган инсоний фазилатлар, одоб-ахлоқ меъёрлари таъсирида пайдо бўлган тарбиямиз ҳам буни рад этади», – дейилади вазирлик муносабатида.

Билдирилаётган фикрлар бўйича Маданият вазирлиги муносабат билдириб, бундай шоу-концерт томошаларини ташкил этиш вазирлик томонидан эмас, хусусий тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётганини айтиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ- 6044-сон Фармони 2-иловаси 32-бандига мувофиқ, концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш ваколатли бўлган — Ички ишлар вазирлиги, Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. Шу асосда, концерт-томошаларнинг савияси, мазмун-моҳияти, ғоясини таҳлил қилиш, томоша бўйича якуний хулосалар бериш ҳам Маҳаллий ижроия ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган тузилманинг вазифаси ҳисобланади.

×