Конго Демократик Республикасида (КДР) Эболанинг янги тўлқини қайд этилди. Беш киши, шу жумладан 15 ёшли қиз касалликдан вафот этди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" нашри хабар берди.
UNICEF маълумотларига кўра, жами тўққизта ҳолат қайд этилган. Бемор 18 майдан 30 майгача бўлган муддатда вафот этган.
Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Гебрейесус мамлакатнинг шимоли-ғарбий экваториал вилоятида касалликнинг олтита ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берган эди.
Бу мамлакатда ўлимга олиб келадиган вируснинг 11-тўлқини. ЖССТнинг баёнотига кўра, коронавирус билан курашаётган КДРнинг шарқий қисмида Эбола тарқалиши сўнгги босқичга етган.
Африканинг марказида жойлашган Республикада 3 195 та коронавирус ҳолати ва 72 кишининг ўлими қайд этилган. Бугунги кунда қадар мамлакатдаги энг ёмон эпидемия қизамиқ бўлиб қолмоқда. Касалликка қарийб 370 минг киши чалинган. 2019 йилдан бери қизамиқдан 6 779 киши вафот этган.
ЖССТнинг тахминларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола вирусининг янги авжи кутилмоқда.
Маълумот учун, энг ёмон Эбола эпидемияси 2014-2016 йилларда Либерия, Серра-Леоне ва Гвинеяда қайд этилган. Ушбу эпидемия даврида 28 000 дан ортиқ одам касалланган ва 11 000 дан ортиқ одамлар вафот этган.
Тасодифий хабарлар
Toshkentda taomlar va shirinliklar festivali o‘tkaziladi
«Ислом Каримов раҳбарлигида мустақилликка эришиш йўлини акс эттириш эътибор марказига қўйилди» — Президент
ДХХ сайёҳлик фирмаси ходимларини ушлади
Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раҳбари «Hilal star» стандартини берувчи халқаро қўмита раислигига сайланди
"Биз Навоийни ўрганамиз" китобхонлик танлови ташкил этилмоқда