Халқаро футбол федерацияси (FIFA) 2027-2030 йилларда ташкилотга аъзо 211 та миллий ассоциациянинг ҳар бири учун, жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳам ажратиладиган маблағни 25 миллион долларгача оширишни таклиф қилди. Бу ҳақда FIFA расмий сайтида хабар берилди.
Мазкур таклиф кеча, 15 октябрь куни ташкилот раҳбарияти йиғилишида тақдим этилган. Янги ташаббусга кўра, келгуси тўрт йил давомида футболни ривожлантиришга йўналтириладиган инвестициялар ҳажми икки баробардан кўпроққа оширилиб, 6,35 миллиард долларга етказилиши режалаштирилган.
Ушбу мақсадда FIFA захираларининг бир қисмидан фойдаланиш кўзда тутилган. Қайд этилишича, ташаббусни амалга ошириш имкониятига 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан келган юқори тижорат даромадлари ҳам замин яратган.
Маблағларни тақсимлаш режаси FIFA’нинг тегишли қўмиталари томонидан пухталаштирилади. Шундан сўнг, таклиф 2026 йил декабрь ойида ташкилот Кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
Ташаббусни якуний тасдиқлаш эса 2027 йил март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган FIFA’нинг 77-конгрессида амалга оширилиши кутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
"Толибон" Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
Ўзбекистон БААда ишлаш учун 1 миллионга яқин одам юборишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ташқи қарзининг жорий ҳолати 36,4 млрд долларни ташкил этяпти
Колумбиянинг ғалабаси Ўзбекистоннинг имкониятларини сақлаб қолди
Энди айрим парвозлар учун паспорт талаб қилинмайди