Россиянинг Уфа шаҳридан Анталяга учиши режалаштирилган AzurAir авиакомпанияси самолёти учувчиси штурвалда ўтирган жойидан военкоматга олиб кетилди. Оқибатда йўловчилар Туркияга 9 соат кечикиб учишди. 30 сентябр куни бўлган ушбу ҳодиса ҳакида энди хабар берилди. Mkset нашри йўловчиларнинг сўзларига асосланиб ёзишича, улар икки соат кутишганидан сўнг овозкучайтиргич орқали ZF1291 рейсининг иккинчи учувчисига қисман сафарбарлик доирасида чегарани кесиб ўтиш тақиқлангани эълон қилинган.
Ҳозирги маълумотларга кўра, военкоматнинг чақирув қоғози учувчига уйида топширилган, у эса военкоматга бормаган ва раҳбариятини ҳам хабардор қилмаган. Авиакомпания ҳодисадан сўнг чақирув олганлар раҳбариятни хабардор этмаса интизомий чора кўрилади, дея огоҳлантирди.
Эрталабки соат 05:20 да учиши керак бўлган Boeing 757-200 самолёти 9 соат ва 28 дақиқа ўтиб осмонга кўтарилган. Бунгача йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилганди.
Тасодифий хабарлар
Фото: Миллий гвардия Наманганда шартли қуролланган террорчиларни зарарсизлантириб, яксон қилди
Джокович коронавиурсга қарши дори ишлаб чиқадиган компания акцияларини сотиб олди
Сўнгги соатларда яна бир неча фуқароларда коронавирус қайд этилди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги эҳтимолий можаро барча учун ҳалокатли бўлади – Блинкен
Икки кишини тупроқ босиб қолди