2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 447 та бахтсиз ҳодиса қайд этилди. Бу ҳақда Давлат меҳнат испексияси хабар берди.
Қайд этилишича, улардан 21 таси гуруҳий, 311 таси оғир оқибатли, 113 таси эса ўлим билан якунланган. Ушбу даврда жами 494 нафар фуқаро жабрланган. Шундан 337 нафари оғир, 20 нафари енгил тан жароҳати олган, 137 нафари эса ҳалок бўлган.
Таққослаш учун, Давлат меҳнат инспекциясининг 2025 йил якунлари бўйича ҳисоботида мамлакатда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 849 та бахтсиз ҳодиса қайд этилгани маълум қилинган эди. Улардан 216 таси ўлим билан, 583 таси оғир оқибатлар билан якунланган, 50 таси эса гуруҳий ҳодисалар бўлган. Ўша йили жами 961 киши жабрланган, уларнинг 248 нафари ҳалок бўлган.
Демак, 2026 йилнинг дастлабки олти ойидаёқ қайд этилган 447 та бахтсиз ҳодиса ва 137 нафар ўлим ҳолати ўтган йилги кўрсаткичларнинг ярмидан ошганини кўрсатмоқда.
Шунингдек, меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига бир марталик ҳамда ойлик тўловлар сифатида жами 10 миллиард 376 миллион сўм ундирилган.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради
Қашқадарёда она мулк талашган ўғлини бошига болға билан урди
10 ёшли қизини сотмоқчи бўлган она қамалди
Коронавирус! Наманганда 11 нафар бемор тузалди
Янгийўлда бегона эркак 8 яшар қизни олиб кетмоқчи бўлди