Кеча барча ҳудудларда қарийб 400 нафар фуқарода касалланиш қайд этилиб, 2 нафар бемор вафот этди
2021 йил 21 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106847 (+395) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
12 нафари Андижон вилоятида,
18 нафари Бухоро вилоятида,
15 нафари Жиззах вилоятида,
9 нафари Қашқадарё вилоятида,
5 нафари Навоий вилоятида,
16 нафари Наманган вилоятида,
34 нафари Самарқанд вилоятида,
8 нафари Сирдарё вилоятида,
35 нафари Сурхондарё вилоятида,
27 нафари Фарғона вилоятида,
19 нафари Хоразм вилоятида,
28 нафари Тошкент вилоятида,
156 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
Бухоро вилоятида 8 нафар,
Жиззах вилоятида 12 нафар,
Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
Навоий вилоятида 5 нафар,
Наманган вилоятида 7 нафар,
Самарқанд вилоятида 39 нафар,
Сурхондарё вилоятида 30 нафар,
Фарғона вилоятида 29 нафар,
Хоразм вилоятида 14 нафар,
Тошкент вилоятида 87 нафар,
Тошкент шаҳрида 122 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 102546 (+383) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 720 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3581 нафар бемор даволанмоқда.
Бу Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Тасодифий хабарлар
Коронавирусга қарши дорининг нархи жуда қиммат! Арзонлаштирса бўладими?
Ўзга сайёрани 1,5 соат томоша қилиш имкониятини қўлдан чиқарманг
Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи камайтирилди
30 га яқин давлат Украинага қурол етказиб беришга келишди
Наманганда 62-халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади