Коронавирус ўзбекистонлик UFC жангчисига тўсқинлик қилди

Коронавирус ўзбекистонлик UFC жангчисига тўсқинлик қилди

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Саидёқуб Қаҳрамоновнинг навбатдаги жанги бекор қилинди. Саидёқуб 16 январь куни UFC Vegas 46 турнирида америкалик Брайан Келлехерга қарши жанг қилиши керак эди. Аммо Қаҳрамоновда коронавирус аниқлангани туфайли жанг бекор қилинди.

Маълумот ўрнида, Қаҳрамонов ММА’да 11 та жанг ўтказиб, 9 ғалаба, 2 мағлубият қайд этган. Унинг 35 ёшли рақиби эса 23 та жангда ғалаба қозониб, 12 марта мағлубиятга учраган.

Аввалроқ, ушбу турнирда жанг ўтказиши керак бўлган яна бир ўзбекистонлик жангчи Зарруҳ Адашев ҳам қўлидан олган жароҳати туфайли, турнирда иштирок эта олмаслиги маълум бўлган эди.

×