АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 7 июль куни Вашингтон кимёвий қуролларнинг қолган захираларини йўқ қилганини тасдиқлади.
“30 йилдан ортиқ вақт давомида Қўшма Штатлар кимёвий қурол захираларини йўқ қилиш учун тинимсиз ҳаракат қилди. Бугун мен Қўшма Штатлар ушбу ўқ-дориларнинг охиргисини хавфсиз тарзда йўқ қилиб, бизни кимёвий қурол даҳшатларидан холи дунёга бир қадам яқинлаштирганини фахр билан эълон қиламан”, дейди АҚШ етакчиси.
У барча мамлакатларни Кимёвий қурол бўйича конвенцияга қўшилишга чақирди. Байденнинг таъкидлашича, Россия ва Сурия ҳам конвенцияга риоя қилишга қайтиши ва "эълон қилинмаган дастурларини тан олиши" керак.
Конвенцияга қўшилиш вақтида АҚШ захиралари 31,5 минг тоннага баҳоланган. Америка кимёвий қуролларининг охирги захиралари Кентуккидаги Блю-Грасс ҳарбий омборида сақланган. Аввалроқ уларнинг йўқ қилиниши ҳақида Конгресс юқори палатасидаги республикачилар озлиги етакчиси Митч Макконнелл маълум қилган эди.
Тасодифий хабарлар
Бир йилда 879,5 минг нафар киши бандлик марказларига иш сўраб мурожаат қилди
Кредит қарздорлигини ундириш масаласи кўриб чиқилди
Ўзбекистонда суғуртасиз автомобилларни жарима майдонига қўйиш, бекор қилиниши мумкин
Хитойдан қотил қовоғарилар чиққани ростми?
Бош прокуратура: «Жаҳонгир Ортиқҳўжаевнинг аудиосида реал таҳдид йўқлиги боис жиноят аломатлари мавжуд эмас»