Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Жаҳон банки пандемия даврида соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар туфайли ярим миллиарддан ортиқ одам ўта қашшоқлик хавфи остида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда ЖССТ эълон қилган ташкилотлар ҳисоботларининг пресс-релизида айтилади.
“Одамлар тиббий хизматлар учун ўз чўнтагидан пул тўлаши керак бўлган вазият ярим миллиарддан ортиқ одамни ўта қашшоқлик ҳолатига олиб келади”, дейилади нашрда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Жаҳон банки пандемия тиббий хизматлар кўрсатилишини тўхтатди ва бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш тизимларида ортиқча стрессни келтириб чиқарди, деган хулосага келган. Шу сабабли, ташкилотлар маълумотларига кўра, сўнгги ўн йил ичида биринчи марта аҳолини иммунизация билан қамраб олиш камайган, сил ва безгакдан ўлим кўпайган.
“Барча ҳукуматлар зудлик билан янгиланиши ва ҳар бир фуқаронинг молиявий таъсирлардан қўрқмасдан тиббий ёрдам олишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни тезлаштириши керак”, деган ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус.
У давлатларга бирламчи тиббий ёрдам тизимларига эътибор қаратган ҳолда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларини оширишни тавсия қилган.
Тасодифий хабарлар
Бир ой ичида Президент Халқ қабулхоналари томонидан қарийб 9 минг мурожаатлар ҳал қилинди
Назарбоевни банкнотлардан ҳам ўчириш бошланди
АҚШ ИШИДнинг Афғонистондаги етакчиси учун 10 миллион доллар ваъда қилди
Наманганда тоза ичимлик суви танқислиги бўйича маълумот берилди
Davlat boshqaruvi akademiyasi dekani Otabek Hasanov: Agar jamiyatda yana shunday hokim o‘rinbosari chiqsa, bizga qiyin bo‘ladi