Наманганда юк автомашинасининг тормози ишламай қолиши оқибатида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Бугун, 4 июнь куни соат 05:00 ларда Наманган вилоятининг Поп туманида кетаётган “Самс” юк автомашинасининг тормози ишламай қолган. Натижада юк автомашинаси йўл четидаги иккита “Isuzu” юк автомашинасига бориб урилган. Шундан сўнг “Самс” юк автомашинаси кабинасида ёнғин содир бўлган. Оқибатда “Самс” ва "Isuzu" юк автомашинасининг ҳайдовчилари воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир автомашина ҳайдовчиси эса шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.





Тасодифий хабарлар
Ернинг ядроси тўхтаб қолди. Олимлар шов-шувли баёнот беришди
Мажбурий меҳнат: 5 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди
Огоҳ бўлинг! Россияга кетиш учун авиачипталар сохта бўлиб чиқди
АҚШ ва Швецияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?