Жорий ҳафта ўртасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташриф билан боради. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди.
Давлат раҳбари 11 октябрь куни Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашади.
12-14 октябрь кунлари давлат раҳбари Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг навбатдаги Саммитида, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда “Марказий Осиё – Россия” Саммитида иштирок этади.
Шунингдек, Президент хорижий давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади. Жумладан, Вьетнам Социалистик Республикаси Вице-президенти Во Тхи Ань Суан, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ҳам кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Президент мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланган қатор муҳокамалар ўтказади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 23 ёшли йигит шифокор аёлнинг юзига кислота сепди
Наманганда ИИБ ходимлари ноқонуний тинтув ўтказдими? (видео)
Женнифер Лопез илк бор Ўзбекистонда концерт беради
Ўзбекистон 7 ойда қанча сабзи экспорт қилинди?
Наманганда ҳажми жиҳатдан Қуръони Усмонийдан кейин иккинчи ўринда турадиган Мусҳаф сақланмоқда