АҚШда сайловлари куни арафасида астероид Ер билан тўқнашиши мумкин – америкалик астрофизик Нил Деграсс Тайсон.
Музлатгич катталигида бўлган астероид Ерга АҚШда президент сайловлари ўтадиган санадан бир кун олдин тушиши мумкин. Бу ҳақда америкалик астрофизик Нил Деграсс Тайсон маълум қилди.
“Музлатгич катталигида бўлган 2018VP1 фазовий тош биз томон соатига 25 минг миль (40,2 минг км/с) тезлик билан яқинлашмоқда. У Ер билан президент сайловларидан бир кун олдин – 2 ноябрда тўқнашиши мумкин”, – деб ёзган олим Instagram’ саҳифасида.
Тайсоннинг таъкидлашича, бундай ўлчамдаги астероид катта зиён етказмайди. Августда NASA 2018 VP1 астероиди 2 ноябрь соат 18.33да Ерга минимал масофага яқинлашишини маълум қилган. NASA маълумотларига кўра, фазовий жисм Ердан 384 минг км узоқликда учиб ўтади. Астероиднинг Ер атмосферасига кириши эҳтимоли 240тадан биттани ёки 0,41 фоизни ташкил қилади.
Астероид 2018 VP1 2018 йил 3 ноябрда очилган. У ҳаракатланиш йўналиши Ер орбитасини кесиб ўтувчи “Апполон” астероидлар гуруҳига киради. АҚШ президент сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади.
Манба: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
ЙПХ ходими танишига чора кўрмасдан қўйиб юборди
Олмазорда «Matiz» ёниб кетди
Koinotda Ozodlik haykalining «nusxasi»ni ko‘rib qolishdi
"Салимбой"нинг оғир бетоблиги ва хорижга чиқиб кетгани ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатми?
Одил Аҳмедов ўзи ҳақида китоб ёзди