Бугун кундуз куни Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, шунингдек, айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ва чанг ғуборлари кўтарилиши мумкин. Республиканинг асосий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво 19-24° илиқгача исийди.
Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-24° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бази жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
ЙТҲ оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди
50 ёшли аёл Намангандаги бозорда талончиликка қўл урди
Наманганда ҳайдовчиси ухлаб қолган юк машинаси трейлерга урилди
Чегарада қирғизлар ва тожиклар ўртасида отишма бўлди
Попда Nexia КамАЗ “тагига” кириб кетди. Қурбон бор