Кеча, 21 октябрь куни тонгги соат 06:52 да Туркманистон энергетика тизимига қарашли 500 кВли “Сердар-Мари ГРЭС” деб номланувчи юқори кучланишли электр тармоғи фавқулодда ўчган эди.
Ҳаво тармоғи орқали Ўзбекистонга 750 МВтгача электр энергияси импорти етказиб берилаётгани, содир бўлган носозлик туфайли Ўзбекистон энергетика тизимида 316 МВт қувват билан истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилгани, шунингдек, тонгги соат 7:00 дан бошлаб электр станциялардаги мавжуд резерв қувватларни ошириш орқали тармоқдан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш бўйича зарур чоралар кўрилгани ҳақида хабар берган.
Бугун 11:09 да Туркманистон энергетика тизими мутахассислари ҳаво тармоғидаги носозликларни бартараф этиб, Ўзбекистонга электр энергияси экспорт амалиётини тиклашди.
Тасодифий хабарлар
Коинотда яшаш мумкин бўлган ҳудудлар аниқланди – тадқиқот
"Россия АҚШни “ўн марта” ер билан яксон қилишга қодир"
В Узбекистане пятый день подряд не фиксируют смерть от коронавируса
Abdulla Aripov Qirg‘izistonga tashrif buyurdi
Хабиб Нурмагомедов: “Тез кунда Тошкентда катта турнир ўтказамиз!” (Фото)