Қримдаги кўприкнинг портлатилиши, Россия армиясидаги йўқотишлар ва Москванинг ядровий таҳдиди мамлакат Президенти Владимир Путиннинг хавфсизлиги борасида қатор саволларни келтириб чиқармоқда. Ушбу масалада Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам илк бор сўз очди.
Россия Президенти Владимир Путиннинг хавфсизлиги барча мавжуд таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда тегишли даражада таъминланган. Бу ҳақда Песков бугун, 10 октябрь куни журналистларга маълум қилди.
“Президент хавфсизлиги барча мавжуд таҳдидларни инобатга олган ҳолда тегишли даражада таъминланган”, дейди у АҚШнинг 45-президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг “агар Россия Федерацияси ядро қуролидан фойдаланса, Путин ўз хавфсизлигига таҳдид солади”, деган сўзларини изоҳлаб.
Эслатиб ўтамиз, Болтон "CBS News" телеканалига берган интервьюсида "Агар Путин ядровий қуролдан фойдаланишга рухсат берса, у ўз жонига қасд қилиш тўғрисидаги хатига имзо чекади", деб айтган эди.
Тасодифий хабарлар
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг вакцина олиши вақтидаги баҳсли ҳолатга изоҳ берилди
«Агар шундай бўлса, ҳолимизга вой ўртоқлар» — Расул Кушербаев
Тез тиббий хизматнинг 3 та “хўжайини” бор – Президент
Россияда оммавий муштлашувларда қатнашган мигрантлар мамлакатдан чиқариб юборилади
Коронавируснинг «яширин» тарқалиш йўли аниқланди