4 апрель куни Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида бу йўналишда қуйидаги қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
Комиссия қарорига кўра, жорий йил 6 апрелдан эътиборан «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади:
Карантин талабларининг ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда махсус рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида истисно тариқасида ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан карантин даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб турилади.
Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06:00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.
Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар — озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.
Manba: kun.uz
Тасодифий хабарлар
Россиянинг Украинадаги йўқотишлари сони 160 мингдан ошди
Вахший қотиллик: 77 ёшли “таксист”ни бўғиб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди
Андижон шаҳар Халқ таълими бўлимида 33,8 млрд.сўм талон-торож қилингани аниқланди
Фарғонада 31 ёшли аёл 4 нафар эркак томонидан зўрланди (видео)
Ўзбекистонда ОТМлар учун қабул тугади