Volkswagen компанияси «Ўзавтосаноат» таркибидаги Alyans Auto билан ҳамкорликда Ўзбекистонда SKD усулида автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлайди. Таркибий қисмлар немис компаниясининг Хитойдаги ишлаб чиқариш базасидан етказиб берилади. Оммавий ишлаб чиқаришни бошлаш 2025 йилнинг IV чорагига мўлжалланган.
Volkswagen UzAuto билан ҳамкорликда Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда Германия компаниясининг савдо ва маркетинг бўйича раҳбари Мартин Сандер LinkedInʼдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Келишувга кўра, автомобилларни ишлаб чиқариш SKD форматида (бутловчи қисмларни йирик узеллар асосида йиғиш технологияси) амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш жараёни илгари Jizzakh Auto номи билан танилган ва Ўзавтосаноат таркибига кирувчи Alyans Auto билан ҳамкорликда йўлга қўйилади. Айнан шу компания Ўзбекистонда Volkswagen, Škoda вa Jetta автомобилларининг расмий дистрибютори ҳисобланади.
«Бизда саккизта замонавий седан ва сиғимли йўлтанламас автомобиллари мавжуд. Бу айнан ўзбекистонлик харидорлар излаётган нарсадир», - дея таъкидлаган Сандер.
Унинг қўшимча қилишича, таркибий қисмлар Volkswagen’нинг Хитойдаги ишлаб чиқариш базасидан етказиб берилади. Бу компанияга логистика харажатларини қисқартириш ва углерод изини камайтириш имконини беради.
Оммавий ишлаб чиқаришни бошлаш 2025 йилнинг IV чорагига мўлжалланган.
Тасодифий хабарлар
Биринчи февралдан кимнинг маоши ошади?
7 соат ичида 224 нафар фуқарода коронавирус аниқланди
Мелиқўзиев америкалик рақибини “ер тишлатди”
КАРИКАТУРА! Неймар "ПСЖ"дан қай аҳволда қайтмоқда?
Наманган давлат университетида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилгани сабаб 14 кунлик карантинга ёпилди