Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судида алиментдан қутилиш учун ўз фарзандини қасддан ўлдирган отага ҳукм ўқилди.
Судланувчи Т.Т. фарзандини ўзига ўхшамаслигидан шубҳа қилиб, турмуш ўртоғи Г.Темирова билан доимий жанжаллашиб, камситиб келган. Оқибатда Г.Темирова ўғлини олиб, қизлик уйига кетиб қолади.
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди Г.Темирова фойдасига фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар Т.Темиров топган даромадининг 70 фоизини алимент тариқасида тўлаб боришини белгилайди.
Ота алимент пулини тўлашдан қутулиш мақсадида 2018 йилнинг июль ойида туғилган ўғлини олиб қочади. Сўнгра Шимолий Фарғона канали олдига олиб келиб, ўғлини каналга ташлаб юбориб, қасддан ўлдиради.
Бир неча кун ўтиб, боланинг жасади “Оби Садо” номли ошхона ёнидан оқиб ўтган каналдан топилган.
Суд ҳукмига кўра, ваҳший ота 18 (ўн саккиз) йил озодликдан маҳрум этилди.
Наманганлик ваҳший отага суд хукми ўқилди
Тасодифий хабарлар
UzAutoMotors’нинг иши юришмаса истеъмолчи айбдорми?
“Катта фиқҳ энциклопедияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
Қодиров ўғли автоҳалокатга учраганини рад этди
Тошкентда 20 ёшли "афсунгар" қизга йигитини 33 млн. сўмлик тақинчоқ эвазига "иситиб" беришини айтиб ваъдасини бажармади
Шаҳрисабз тумани ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди