Ижтимоий тармоқларда қиморга муккасидан кетган йигит 1XBET’да катта миқдорда пул ютқазиб, ўзини дарахтга осиб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳолат Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида юз берган. Яшнобод тумани прокуратураси томонидан кеча, 3 июнь куни рўйхатга олинган терговга қадар текшириш ҳужжатларига кўра, жорий йилнинг 31 май куни тахминан соат 06:30 да Яшнобод туманининг М.Риёзий маҳалласи Истиқлол кўчаси 1-уй олдида жойлашган дарахтдан 2006 йилда туғилган, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи Ф.Ў. исмли йигитнинг арқонга осилган ҳолдаги мурдаси топилган.
Ҳодиса жойи тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган ва суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Алишер Усмонов Ўзбекистонга яна 5 млн доллар ажратди
Cамарқандда туғилган Рустем Умеров – Украина мудофаа вазири. У ҳақда нималар маълум?
«Оригинал протоколга ҳеч нарса ёзилмасин». Яшнобод ҳокимлиги ходими округ раисларига ноқонуний кўрсатма берган
Наманганда ЙТҲ оқибатида юк машинаси йўловчиси ҳалок бўлди
Наманганда ҳайдовчи “Зил-130”да 12 яшар болани босиб кетди