Душанба кунидан бошлаб АҚШнинг Twitter компанияси коронавирус ҳақида нотўғри ёки зиддиятли маълумотларни ўз ичига олган ижтимоий тармоққа жойлаштирилган хабарларни белгилашни бошлайди. Бу ҳақда компаниянинг расмий веб-сайтида эълон қилинган хабарида айтилади.
"Жамоатчилик мулоқатига кўмаклашиш орқали бизнинг мақсадимиз Твиттерда ишончли маълумотларни топиш ва эҳтимолий хавфли ва чалғитувчи хабарлар тарқатишни чеклашдир. Бугунгидан бошлаб биз мунозарали ёзувларга қўшимча ёлғон маълумот берадиган хабарларни белгилашимизни эслатиб ўтмоқчимиз", - дейилади хабарда.
Бундай хабарлар фойдаланувчини ижтимоий тармоқнинг расмий саҳифасига ёки коронавирус ҳақида тасдиқланган ва ишончли маълумотни ўз ичига олган бошқа веб-сайтга йўналтирадиган махсус белги билан белгиланади. Нотўғри маълумотларга эга бўлган хабарлар ўчирилади.
Компания маълумотларига кўра, 12 майгача эълон қилинган хабарларда ҳам махсус белгилар пайдо бўлади.
Тасодифий хабарлар
Самарқанд ва Наманган шаҳарларининг чегаралари ўзгартирилади
Ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинмаган — ИИВ муносабати
Суд ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
Россия ўзининг космик станциясини яратишни бошлади
Turkmaniston maxsus xizmatlari dindorlarni so‘roqqa chaqirib, soqol qo‘yganlarni majburan oldirmoqda