Афғонистон Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ва Тожикистонда афғон учувчилари олиб ўтган вертолётларни қайтаришни яна бир бор сўради.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Инаятуллоҳ Хваразамийнинг айтишича, Кобул яқин орада вертолётларни олиб кетади.
"Вертолётлар афғон халқининг мулки. Уларни амалдаги ҳукуматга, Мудофаа вазирлигига қайтариш керак. Албатта, уларнинг ўз фикрлари бор, лекин ҳақиқат шундаки, бу Афғонистон халқи билан боғлиқ", деди Инаятуллоҳ.
Айни пайтда, айрим таҳлилчилар Афғонистон халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмагунча, бу вертолётларни олишнинг имкони йўқлигини айтмоқда.
"Мамлакатдан олиб чиқиб кетилган вертолётларга келсак, бир қатор масалалар бор. Биринчидан, бу вертолётларнинг ҳужжатлари Афғонистонга алоқадорлигига ишончим комил эмас", деди Афғонистоннинг Тожикистондаги собиқ дипломати Фаҳим Коҳдаманий.
"Ўзбекистон ва Тожикистон давлатларига бу вертолётларни амалдаги ҳукуматга топширишга рухсат йўқ", дейди ҳарбий эксперт Асадулла Надим.
Афғонистон аввалроқ республика қулаганидан кейин аввалги ҳукумат ҳарбийлари 40дан ортиқ афғон вертолётларини Тожикистон ва Ўзбекистонга топширганини тан олган эди. Ислом Амирлиги бу давлатлардан вертолётларни Афғонистонга қайтаришни доимий равишда талаб қилиб келади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон муаммолар туфайли янги савдо йўллари излаяпти – “The Diplomat”
“ХАЛИМБОЙ” ким эканлиги маълум бўлди
Россия урушда Эронга ҳарбий ёрдам бериши мумкин
Марғилонда 1,7 млрдни талон-торож қилган собиқ ХТБ бошлиғи қамалди
Чирчиқда вагон устида селфи тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди