«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонун кучга кирди. Унга кўра, ногиронлиги бўлган шахслар қуйидаги қуйидаги имтиёзларга эга бўладилар:
- Ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт иншоотлари, дам олиш, шунингдек туристик объектлардан бепул фойдаланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади;
- Давлат ногиронлиги бўлган шахсларга, фуқароларга бепул тиббий ёрдам кўрсатишнинг давлат кафолатлари дастури доирасида малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши бўйича чоралар кўради;
- Давлат ногиронлиги бўлган болаларнинг бепул умумий ўрта, мактабдан ташқари, ўрта махсус ва профессионал таълим олишини кафолатлайди;
- Ногиронлиги бўлган шахслар учун олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида абитуриентларни қабул қилиш умумий сонининг 2 фоизи миқдорида қўшимча қабул квотаси ажратилади;
- Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш, шунингдек дори воситалари, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлар ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш ҳуқуқига эга;
- Ногиронлиги бўлган шахслар имтиёзли шартлар асосида ижтимоий уй-жой олиш ҳуқуқига эга;
- Меҳмонхоналарда камида битта хона ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай тарзда жиҳозланиши, шунингдек эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун дисплейлар ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилиши таъминланиши шарт;
- Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ногиронлиги бўлган шахсларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча ижтимоий кафолатлар белгилаш ҳуқуқига эга.
Тасодифий хабарлар
Мирзиёев Алиевни 60 ёшни қаршилагани билан табриклади
14 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Даҳшат! Эркак холаси ва жиянини ўлдириб, жасадларни ёқиб юборди
Тадбиркорлар билан учрашувда: Президент оғир операцияни ўтказган Бозоровдан ҳол сўради
Наманганда мудҳиш автофалокат: Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди