Қозоғистонда январь ойидаги тартибсизликларнинг асл сабаби бойлар ва камбағаллар даромадлари ўртасидаги тафовут бўлди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашувда маълум қилди.
“Сизга яхши маълум бўлган коррупция фонида даромадларнинг бундай табақаланиши террорчилар, жангарилар ва уларнинг ортида турган фитначилар томонидан қўлланилган порох бочкаси ёнида ёндирилган гугурт ролини ўйнади”, деган давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, содир бўлган воқеалар йиллар давомида тўпланиб келаётган муаммоларни фош қилган.
“Бугунги кунда олдимизда бутун ижтимоий тузилмани чуқур ўзгартиришдек стратегик вазифа турибди. Бизга Қозоғистон фуқароларининг интилишлари ва манфаатларига жавоб берадиган ҳақиқий ислоҳотлар керак”, дея хулоса қилган Тўқаев.
Қозоғистондаги тартибсизликлар
2022 йилнинг илк кунларида Қозоғистонда ёқилғи нархи ошиши сабабли бошланган норозилик намойишлари тартибсизликларга айланди. Одамлар кўчаларга чиқди, Олма-отада ва бошқа баъзи шаҳарларда хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар ва талончилик бошланди, жангарилар давлат муассасаларига ҳужум қилди. Мамлакат ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилди, ҳукумат истеъфога чиқарилди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев ёқилғи сотиш нархларини тартибга солишни буюрди, содир бўлаётган воқеаларни ташқи агрессия деб атади ва ёрдам сўраб КХШТ бўйича ҳамкорларига мурожаат қилди.
Ташкилот аъзолари Республикага маъмурий ва дипломатик биноларни қўриқлаш билан шуғулланувчи ҳамда маҳаллий ҳарбийларга ҳуқуқ-тартиботни сақлашда кўмаклашувчи коллектив тинчликпарвар кучларни юборди. Ҳозирда тинчликпарвар кучлар Қозоғистонни тарк этган.
Январь воқеалари натижасида 695 та жиноят иши қўзғатилган. Мамлакат Бош прокуратураси маълумотларига кўра, 4578 киши жароҳатланган, 225 киши, жумладан, 19 нафар хавфсизлик хизмати ходимлари ҳалок бўлган. БМТ мингга яқин яраланганлар ҳақида хабар берган.
Тасодифий хабарлар
Бир қатор мансабдор шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Кирилл Буданов Путиннинг ҳақиқийлигига шубҳа қилди
Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Хоразм прокуратураси вакцина таъсирида фалаж бўлиб қолган аёл бўйича баёнот берди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди