Пискент туманида ер майдонларини сотган фирибгар ва унинг шериклари бўлган кадастр бўлими ходимлари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан «А.Г.» узумчилик ва боғдорчилик ширкатининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.Т., Давлат кадастрлари палатасининг Олмалиқ шаҳар филиали мутахассиси А.Н. ва Пискент тумани филиали кадастр муҳандиси Б.Ш.лар ўзаро тил бириктириб, Пискент тумани ҳокимининг 2020-2021 йилдаги қарорига илова қилинган рўйхатни сохталаштириб, «А.Г.» ширкатига қарашли ер майдонларини фуқароларга 6-8 сотихдан 2 000 дан 15 000 АҚШ долларигача сотишиб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун яна 1-2 млн сўмдан пул олишиб, 14 нафар фуқаронинг жами 562,4 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Текширув давомида, А.Н. ва Б.Ш.лар томонидан ўз айбига иқрор бўлиб, етказилган зарарни қоплаш учун тақдим қилган 13,1 млн сўми процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
«Қорақалпоғистонда элни севган, билимли, фидойи ёшлар кўп» – Мирзиёев
Россияда бир суткада коронавирус беморлари 11,2 мингга кўпайди
Интернетда миллий тест тизими саволлари тарқалди. ДТМ изоҳ берди
АҚШ Федерал тергов бюроси ўзбекистонликни айғоқчиликка мажбурлаган
Ўзбекистонда 13 июлдан янги чекловлар кучга киради. Шанба ва якшанба кунлари автотранспортлар ҳаракати тўлиқ тўхтатилади