Саудия Арабистонида ҳаж вақтида Иорданиядан келган 14 нафар зиёратчи вафот этди. Бу ҳақда Саудия Ташқи ишлар вазирлигига таяниб Reuters хабар берди.
Маълум қилинишича, 17 нафар зиёратчи бедарак йўқолган. Аномал жазирама туфайли камида олти нафар зиёратчи ҳалок бўлган: 17 июнь куни кечқурун Маккада ҳаво ҳарорати +47 даражага етиши кутилмоқда.
Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаво ҳарорати кескин кўтарилишидан огоҳлантирган ва зиёратчилардан соат 11:00 дан 15:00 гача очиқ ҳавода бўлмасликни сўраган.
Иордания Ташқи ишлар вазирлиги Саудия ҳукумати билан марҳумларнинг жасадларини уларнинг оилалари хоҳишига кўра дафн этиш ёки ташиш тартиб-қоидаларини мувофиқлаштираётганини айтди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 40 минг доллар пора сўраган мансабдор ушланди (видео)
Уйғонинг, халойиқ: нега йўл-транспорт ҳодисаларига бефарқмиз?
Россиядан Тошкентга жўнатилган 7 цистерна бензин ўғирлаб кетилди
Эртага қаерларда ёмғир ёғиши айтилди
Яланғоч ҳолда гулдаста кўтариб юрган эркак бўйича расмий маълумот берилди