Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорларнинг солиқ юкини камайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да назарда тутилган.
Лойиҳага кўра, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига солиқ юкини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда корхоналарнинг мол-мулк солиғи ставкасини 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтириш белгиланади.
Шунингдек, Республика бўйича қўшимча 200 та саноат зоналарини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бунда:
• саноат зоналарининг ҳар бирига камида 15 та корхонани жойлаштириш;
• электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмаси етказиб беришни тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш (бунинг учун 2022 йилда 1,5 трлн. сўм ажратиш).
Тасодифий хабарлар
1 декабрдан жарима қўллашда янги тартиб кучга киради
Президент видеоселекторда Янгийўлда беш ярим ой қийналган тадбиркор муаммосини кўтариб чиқди
Дам олиш кунлари иссиқ ҳарорат сақланиб қолади
РФ Мудофаа вазирлиги илк бор Украинага ҳужумда қанча қурбон берилганини очиқлади
Ўзини поезд остига ташлаб, буни видеога олган блогер қилмиши сабабини изоҳлади