Ижтимоий тармоқларларда “Жиззахда мактабда ўқийдиган қизлар битта ҳижобли қизни самосуд қилишди” сарлавҳали видеолавҳа тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув ишлари давомида Жиззах шаҳри Боғишамол маҳалласида яшовчи, Жиззах шаҳридаги ўрта умумтаълим мактаби ўқувчиси М.Н. ижтимоий тармоқда Шароф Рашидов тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи М.А. билан мулоқотга киришади.
Ўзаро ёзишмалар чоғида улар ўртасида келишмовчилик юзага келади. Шундан сўнг М.Н. ва М.А. Жиззах шаҳридаги ўқув марказида учрашиб, жанжаллашишган. Ушбу ҳодисанинг тасвирлари ижтимоий тармоқда тарқалиб кетган.
Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Тошкентда Lacetti 6 пиёдани уриб юборди, 2 киши вафот этди
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистон йўлларини таъмирлашга ёрдам беради
Оқ уйда ўзгариш: Трамп яна бир вазирни ҳайдаб юборди
16 март кундузи кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Эрон махсус хизматлари 17 нафар АҚШ жосусини қўлга олди