Ўзбекистон қиймати 7 миллион доллардан кўпроқ миқдорда сабзи экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон 10 та давлатга 47,4 минг тонна сабзи экспорт қилган. Сабзи экспорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,2 минг тоннага ошган.
Қайд этилишича, мамлакат сабзи ва сабзи маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатларга қуйидагилар киради:
- Қозоғистон — 28,2 минг тонна;
- Қирғизистон — 16 минг тонна;
- Россия — 2,9 минг тонна;
- Тожикистон — 322,5 тонна;
- Беларусь — 10,3 тонна.
Маълум қилинишича, бу даврда хорижга энг кўп сабзи экспорт қилган ҳудудлар қуйидагилар ҳисобланади:
- Андижон вилояти — 12,5 минг тонна;
- Тошкент вилояти — 10,7 минг тонна;
- Қорақалпоғистон — 5,9 минг тонна;
- Фарғона вилояти — 4,8 минг тонна.
Аввалроқ Ўзбекистонда сабзи нархи қимматлашганига изоҳ берилгани ва сабзи нархи қачон арзонлашиши маълум қилинган.
Тасодифий хабарлар
Ҳокимлар яна бир ваколатидан мосуво қилиняпти
БМТ Исроилни Ғазодаги геноцидни тўхтатишга чақирди
Президент академик Саъдуллаевнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Ана холос! Эбола касаллиги яна тарқалмоқда
Surxondaryoda erkak o‘qituvchi xotini va direktorni pichoqladi. Voqea maktabda sodir bo‘ldi