Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки ўртасида бюджетни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида 500 млн доллар миқдорида қарз битими имзоланди. Келишув Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шунингдек, Молия вазирлиги ва ОТБ Орол денгизи ҳавзаси секторида иқлимга мослашган сув ресурсларини бошқариш лойиҳаси юзасидан 3,3 млн доллар (грант) миқдорида қарз келишувига эришди.
ОТБ ҳамда Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Давлат хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ОТБ маслаҳат кўмагида Бухоро иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида дастлабки қиймати 100 млн доллар миқдоридаги ҳамкорлик битимини ҳам имзолади.
Бундан ташқари, Молия вазирлиги ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) бюджетни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида 100 млн доллар миқдоридаги қарз келишувига эришди.
Тасодифий хабарлар
“Техпаспорт” беришдаги узилишлар сабаби айтилди
Хонанда Ботир Қодиров яна жаримага тортилди
Общее количество смертей от COVID-19 в Узбекистане превысило 1500
Адлия бошқармаси "Чорсу" бозори сотувчилари "Навбаҳор" учун ҳомийликка мажбурланаётгани ҳақида иддаолар юзасидан ўрганиш ўтказди
Namanganda “Pop savdo markazi”ni qurgan tadbirkorga “tosh otilmoqda”