АҚШ Меҳнат вазири Лори Чавес-Деремер номақбул хатти-ҳаракатлар ҳақидаги айбловлар фонида Президент Дональд Трамп маъмуриятини тарк этмоқда. Бу ҳақда Оқ уй алоқа директори Стивен Чунг маълум қилган.
Унинг айтишича, Чавес-Деремер “хусусий секторда ишлашга ўтади”. Унинг ўрнига вақтинча вазир вазифасини Кит Э. Сондерлинг бажаради.
CNN хабарига кўра, сўнгги ойлар давомида вазирликда ички текширув ўтказилган. Унда Чавес-Деремер хизмат ваколати доирасида суиистеъмоллик қилгани, жумладан, хизмат сафарларини шахсий мақсадларда ишлатгани, хавфсизлик ходими билан номақбул муносабатда бўлгани каби айбловлар илгари сурилган.
Маълумотларга кўра, у хизмат сафарларини UFC жанглари, концертлар ва яқинларини кўриш билан бирлаштиришни сўраган. Шунингдек, айрим ҳолларда ходимлардан ўзига спиртли ичимликлар олиб беришни талаб қилгани айтилмоқда. Ушбу можаролар фонида унинг икки нафар ёрдамчиси март ойида лавозимидан кетган.
“The Atlantic” маълумотига кўра, Оқ уйда яна бир қатор вазирларни истеъфога чиқариш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Сўнгги икки ой ичида Чавес-Деремер Трамп маъмуриятини тарк этган учинчи аёл вазир бўлди.
“Politico” ёзишича, Трамп ўз вазифасини бажара олмаётган ёки жамоатчиликда салбий фикр уйғотаётган амалдорларни лавозимидан озод қилишни режалаштирмоқда.
Тасодифий хабарлар
«Ҳеч кимни бошига бунақа кун солмасин» – «Браво»даги Отабек концертдан бир кун аввал отасидан айрилгани ҳақида
Москвада Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари жанжаллашди
2100 йилга бориб Ер аҳолиси қанчага етиши айтилди
Россия толибларни террорчилар рўйхатидан чиқаради, фақат...
Наманганда топилган ноъмалум мавжудоднинг скелети динозаврники эканлиги аниқланди