"Наманганликлар” каналида берилган ушбу сарлавҳали мурожаат бугуннинг ўзида жойига бориб ўрганилди.

Ушбу Тўрақўрғон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 52-умумтаълим мактабига қарашли ўйингоҳнинг бир қисми яқингача ҳам тиконзор бўлиб ётганди. Мактаб директори ва Дукат маҳалласи ҳоким ёрдамчиси биргаликда у ерда теннис, волейбол ва баскетбол кичик майдончалари ташкил этишни мақсад қилиб, ерни тракторда ҳайдатишади. Четига соя-салқин бериб туриши, ҳам ободонлаштириш мақсадида ток кўчати экмоқчи бўлишади.


Ўша кунларда бу ерда Ёшлар фестивали ва Хотира турнири ўтказиш режалаштирилгани учун қаровсиз ётган ўйингоҳ деворлари оқланиб, бегона ўтлар олиб ташланган ва зудликда ўша ҳайдалган майдоннинг икки четига гул кўчатлари ўтқазишади (мурожаатдаги суратларда экин экилган деган ўсимлик ўша гул кўчатлари эди, яхшилаб эътибор берилса битта гултувакда гул ҳам турибди). Бироқ, маҳалладаги айримлар ток экилишига қарши чиқишгани учун бу иш тўхтаб қолади. Олиб келинган токлар мактаб ҳовлисига ўтқазилади.


Куни кеча туман ҳокимининг топшириғи билан техника кўмагида ўйингоҳ тўла текисланди, ўт-ўланлар олиб ташланиб, майсалар текис униб олиши учун сув қуйиб парвариш қилиняпти.

Мақсад ўша: бу ерда спорт турлари турини кўпайтириб, ёшларнинг шуғулланишлари учун шароит яратиш.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
«Наманганликлар» каналида берилган мурожаатга ҳокимият эътибор қаратди
Байрам байрамдек ўтсин! Жиззахда қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини нишонлашга қарийб 2 млрд ажратилди
"Шоколадда чўмиладиган яланғоч қизлар": Намангандаги рестораннинг беҳаё рекламаси тарқалди (ВИДЕО +18)
Коронавирусга қарши курашда ёрдамлашиш учун 40 нафар россиялик шифокор Ўзбекистонга келяпти
Samarqandda yengil metro quriladi