17 октябрь куни Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларни ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Йиғилишда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов бугунги кунда ОТМларда масофавий таълимнинг олиб борилиши мониторинги натижалари тўғрисида, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида вазирлик томонидан кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Муҳокамаларда олий таълим муассасаларида анъанавий таълимга қайтиш имкониятлари масаласи ҳам кўриб чиқилди ҳамда ОТМ ректорларига бу бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.
Жумладан, олий таълим тизимида анъанавий дарсларга қайтишда, аввало, талабалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказилади. Шунингдек, ОТМ томонидан муассаса имкониятлари таҳлил қилинади, санитария-эпидемиология талаблари асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш, талабалар саломатлигини хавф остига қўймасдан талабалар турар жойлари фаолиятини тиклаш имкониятлари кўриб чиқилади.
Бу борада якуний қарор олий таълим муассасалари кенгаши томонидан талабалар, уларнинг ота-оналари таклифларини инобатга олган ҳолда санитария-эпидемиология хизмати тегишли хулосаси асосида қабул қилинади.
Сўровномалар натижаларига кўра ҳамда ОТМ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда республикадаги олий таълим муассасаларида анъанавий таълим шаклига рухсат этилади.
Тасодифий хабарлар
Путин Эрдўғаннинг Украина урушидаги воситачилик ролини юқори баҳолади
Меҳмонхонага жойлашган ҳар бир киши “Е-мehmon” тизимида рўйхатга олинади - янги тартиб
Коронавирус бўйича ҳақиқий ҳолатни яшириш жиноий жавобгарликка асос бўлади
Ўзбекистон олимлари яратган коронавирусга қарши дори ССВга топширилди
Энди радар орқали қайд этилган қоидабузарлик учун қарор бир ойдан кечиктирилса, жарима қўлланмайди