Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Бошқарув раиси топшириғига асосан, юқори октанли автомобиль бензини ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш бўйича тадқиқотлар ўтказилди ҳамда технологик қурилмаларда режим танланди, натижада АИ–98 юқори сифатли этелланмаган бензин ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтегаз» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, АИ–98 маркали автомобиль бензини, асосан, сиқиш даражаси 12 дан 14 гача бўлган двигателли автомобилларда ишлатилади. АИ–98 бензини юқори детонацияга қарши хусусият (октан характеристика)лари туфайли двигатель қувватини оширади ҳамда тезланиш динамикасини яхшилайди, тебраниш, шовқин даражасини пасайтиради, шунингдек, ёнилғи сарфини сезиларли даражада камайтиради.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги («Ўзстандарт») томонидан АИ–98 автомобиль бензинини церийали ишлаб чиқариш учун ЎзДСт 3031:2015 «Автомобиль бензинлари. Техник шартлар» мувофиқлик сертификати олинди. Хабар берилишича, АИ–98 автомобиль бензинининг дастлабки партияси ишлаб чиқарилди ва 380 тонна ҳажмдаги бензиннинг физик-кимёвий хусусиятлари стандартга биноан муваффақиятли синовдан ўтказилди.
Ўзбекистонда илк бора АИ–98 маркали бензин ҳам ишлаб чиқарила бошланди
Тасодифий хабарлар
2020 йилда ЙТҲларда қанча одам вафот этгани маълум қилинди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги эҳтимолий можаро барча учун ҳалокатли бўлади – Блинкен
Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби билан учрашди
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси 3-олтин медални қўлга киритди
Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз – Президент