Тошкентда икки фуқаро бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, Марказ-5 мавзесида жойлашган уйни сохта 40 минг доллар эвазига нотариал тартибда ўзининг номига расмийлаштириб олди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 август куни Ҳ.Т. ҳамда А. исмли шахслар фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Марказ-5 мавзесида жойлашган хонадонни 40 минг АҚШ долларига сотиб олишини ваъда қилган. Бироқ фирибгарлар Ж.Р.га 4 пачка 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни (39,6 минг доллар қалбаки 400 доллар ҳақиқий) берган ҳолда хонадонни нотариал тартибда ўзининг номига расмийлаштириб олган.
Шу куни Ҳ.Т. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, жиноий шериги А. билан Ж.Р.га берилган 496 дона қалбаки, 4 дона ҳақиқий 100 АҚШ долларлик купюраларни ва хонадон ҳужжатларини эгаллаш мақсадида унинг хонадонига тўппонча билан кирган. Сўнг, улар Ж.Р.ни уриб, қўрқитиб, бўғиб тан жароҳати етказган ҳолда берилган қалбаки пулларни ва уй ҳужжатларини талаб қилишган.
Ҳолат юзасидан номаълум шахс А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 176-моддаси 3-қисми “а” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Суриштирув ишлари давомида жорий йилнинг 17 ноябрь куни А. исмли шахс 1995 йилда туғилган Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи, фуқаро Х.А. эканлиги аниқланган. Шундан сўнг, Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган “Ғишт-Кўприк” божхона постида қўлга олинди ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Коронавирусдан қутулиб бўлмайди. Унга ҳар биримиз чалинамиз — шифокор
Тезкор хабар: 13 апрель соат 06:00дан бошлаб Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани ҳудудида транспорт ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилади
Экспорт қилувчиларга 50 фоизгача компенсация берилади – Президент фармони
РАМАЗОН АЙТИБ КЕЛДИК ЭШИГИНГИЗГА...
Пандемия тугар ҳам, аммо қандай тугайди?