2021 йилнинг 27 декабрь ва жорий йилнинг 2 январь кунлари Ўзбекистонда пахта ёғи, суюлтирилган газ ва пахта толасининг нархи пасайди. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган ҳафтада биржа савдоларида 2 434,0 тонна пахта ёғи сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 66 харидор иштирок этган. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 609,0 тоннани ташкил қилган.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 519,0 минг сўмдан 14 364,7 минг сўмгача, яъни 7,4 фоизга пасайган.
Суюлтирилган газ
Биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 10 399,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва улардан 7 487,0 тоннаси, яъни 72,0 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 144 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 536,7 минг сўмдан 2 422,7 минг сўмгача, яъни 4,5 фоизга пасайган.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида суюлтирилган газ бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 2 491,1 минг сўмни ташкил этди.
Пахта толаси
Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 7 219,0 тонна пахта толаси сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 805,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта толасининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 29 893,0 минг сўмдан 27 410,6 минг сўмгача, яъни 8,3 фоизга пасайган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда Президентни интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди
Наманганлик икки нафар ўқувчи: бири 100 минг долларлик грант соҳиби, иккинчиси бирданига 7 та олийгоҳ талабаси бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди
Фарғона вақти билан 15:45 да Ўзбекистон—Қирғизистон чегараси яқинида зилзила юз берди.
Наманганда эркак хотинидан ўч олиш учун ўғлини ўлдирди (видео)
Ўзбекистонга янги турдаги вакцина олиб келинди