— Яқинда қўшни қишлоқлик ўсмир йигит васвасага чалиниб қолган экан, “Ўғлимга чилёсин ўқиб қўйинг”, деб келишибди. Уларга бундай вақтда чилёсин ўқиш шарт эмаслигини, олдин у йигит билан гаплашиб, унга ўз жонига қасд қилиш катта гуноҳлиги ҳақида тушунча бериб, Қуръондан баъзи сураларни ўқиб дам солиш лозимлигини айтдим. Чилёсин одатда, оғир аҳволдаги кишиларга ўқилишини тушунтирдим. Лекин шунга қарамай, улар бошқа кишини олиб бориб, чилёсин ўқитишибди. Саволим шундан иборатки, васвасага чалинган одамга чилёсин ўқилиши тўғрими?
— Шифо умидида ҳар қандай беморликка ўқиш жоиз. Чилёсин ўқиш диний манбаларда келмаган. Аммо тажрибада унинг натижаси кўп кўрилган. Валлоҳу аълам!
Одинахон Муҳаммад Содиқ
Тасодифий хабарлар
Шомуродовда хет-трик. Ўзбекистон йирик ғалабага эришди
Даҳшат! Сурхондарёда Ўзбекистондаги энг ваҳший қотиллик содир этилди
Наманганда Нексия автомобили 30 нафар йўловчиси бўлган автобусга бориб урилди
Президент 2023 йилга ном берди
“Мактабда волейбол ва баскетбол майдончаларини қуришни режалаштирган, аммо экин экиб боғ қилишмоқда”