Наманган халқаро аэропортидан Россиянинг Новосибирск ва Қозон шаҳарларига авиапарвозлар йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Фото: Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати
Аэропорт матбуот хизмати раҳбари Ситора Абдуғаниеванинг маълум қилишича, Новосибирск—Наманган—Новосибирск йўналишидаги авиақатновлар 2021 йил 9 сентябрдан йўлга қўйилади. Парвозлар ҳафтанинг пайшанба куни Boeing 757 самолётида амалга оширилади. Чипта нархи 3 миллион 925 минг сўмдан бошланади.
Қозон—Наманган—Қозон йўналишидаги авиақатновлар 2021 йил 10 сентябрдан йўлга қўйилади. Парвозлар ҳафтанинг жума куни Boeing 767 самолётида амалга оширилади. Чипта нархи 3 миллион 335 минг сўмдан бошланади.
Ушбу авиақатновлар Uzbekistan Аirways авиакомпанияси томонидан йўлга қўйилмоқда.
Маълумот учун, ҳозирги кунда Наманган халқаро аэропортидан Тошкент, Самарқанд ва Москвага парвозлар амалга оширилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Беш турдаги маҳсулотлар импорт божидан озод этилди
АҚШ “Patriot” зенит-ракета комплексларини Польшага кўчиряпти
Фаластин президенти ҲАМАС етакчисининг ўлдирилишини қоралади ва бирдамликка чақирди
Эпштейн тирик экани айтилмоқда
Трамп ва Нетаньяху Ғазодаги урушни тўхтатишга келишиб олди – ОАВ